Урганч ёш полвонларни чорлайди

Жорий йилнинг 13 – 20 ноябрь кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича 15 ёш ва ундан кичик (2005 – 2008 йилларда таваллуд топган спортчилар) ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Атлетлар 15 ноябрдан бевосита супачадаги курашларни бошлашади ва медаллар учун кураш олиб боришади. Янги иқтидорларни кашф этиш учун хизмат қилиши кутилаётган мусобақа қизғин руҳда ўтишини тахмин қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, Париж-2024 Олимпия ўйинлари ва ундан кейинги йирик мусобақалар учун иқтидорли ёшларни саралаб олиш имконини беради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *