Учтепа туманидаги савдо марказида йирик ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган «Uchtepa Outlet Centre» савдо марказида йирик ёнғин содир бўлди. Айни вақтда ушбу ёнғин ўчирилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Учтепа туманининг Фарҳод кўчасида жойлашган ушбу савдо марказида ёнғин чиққани ҳақида соат 8:50да хабар келиб тушган. Воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ходимлари уч дақиқа ичида етиб боришган. Соат 9:44да ёнғин ўраб олинган, соат 9:54да бутунлай ўчирилган.

Ёнғинни ўчириш ишларига 10та махсус техника жалб этилган. Ёнғин оқибатида мажмуанинг ички ва том қисмида 1500 квадрат мер майдон ёнган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар борлиги ҳақида маълумот йўқ.

Мутахассислар ёнғин сабабларини ўрганишмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *