У барибир кетади

“Аталанта”нинг етакчи ярим ҳимоячиси Алехандро Гомес қишки трансферлар вақтида совринли ўринлар учун курашда жамоаси билан рақобатлашаётган клубга ўтишга қарор қилди.

32 ёшли аргентиналик футболчининг ихтиёрида “Милан” ва “Интер” вариантлари бор. Бу икки жамоадан бирига ўтиш илинжида Гомес “Рома” ва ПСЖ таклифларини рад этди.

Бош мураббий Жан Пьеро Гасперини тажрибали футболчини “Болонья” билан ўйин қайдномасига киритмагани ҳам унинг кетиш вақти яқин эканидан далолат беради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *