ФАКТ! “Насаф” “Сўғдиёна”га қарши 41 ўйиннинг 32 тасида ғалаба қозонган

Қисқа танаффусдан сўнг “аждарлар” Жиззахга сафар қилади. “Насаф” Суперлиганинг 23-турида “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Беллашув 20 ноябрь куни Жиззахдаги “Сўғдиёна” марказий стадионида бўлиб ўтади. Беллашув соат 15:00 да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 41 бор куч синашишган. Яққол устунлик қаршиликлар томонида. 7 учрашувда жиззахликлар, 32 ўйинда эса “аждарлар” зафар қучган. 2 ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқи 33-89 “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Сўғдиёна” – “Насаф” 3:2, “Насаф” – “Сўғдиёна” 4:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро ўйинни 2020 йили 17 август куни Бекободда ўтказган. Бу учрашувда “аждарлар” 3:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонган. Голларга Ислом Кенжабоев, Бобир Абдихолиоқов ва Ҳусайн Норчаев муаллифлик қилган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

17.08.2020 Насаф — Сўғдиёна 3:0

27.11.2019 Сўғдиёна — Насаф 1:1

31.03.2019 Насаф— Сўғдиёна 3:1

29.11.2018 Сўғдиёна — Насаф 0:1

23.10.2018 Насаф — Сўғдиёна 3:0

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *