Фарғонада нуронийлар ва спорт фахрийлари ўртасида веломарафон ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 28 август куни Фарғона вилоятининг спорт фахрийлари ҳамда нуронийлар ўртасида веломарафон ташкил этилди.

Шунингдек, тадбир давомида нуронийлар иштирокида Фарғона шаҳрида янги барпо этилган кўп тармоқли болалар спорт мажмуасига саёҳат ҳам уюштирилди. Саёҳат давомида меҳмонларга мажмуанинг жаҳон талабларига мос равишда барпо этилганлиги, бу ерда ёшлар учун спортнинг 16 тури билан шуғулланиш борасида яратилган шароитлар таништирилди.

Саёҳат якунида нуроний отахонлар янги барпо этилган муҳташам спорт мажмуасининг келажакдаги фаолиятида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб, ушбу маскандан Республика, қолаверса Осиё ва жаҳон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари етишиб чиқишига тилак билдиришди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *