Фарғонада ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Фарғонада 2006 йил ва ундан кичик бўлган ўғил-қизлар ўртасида стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат стол тенниси федерацияси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур чемпионатда юртимизнинг барча ҳудудидан келган ёш ракетка усталари ўзаро рақобатлашмоқда.

8 ноябрь кунига қадар давом этадиган мусобақада хар бир жамоа таркибида 5 нафардан йигит-қизлар иштирок этишади. Таъкидлаш жоиз, ушбу турнир ҳам терма жамоамиз учун Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига иқтидорли ёшларни саралаб олиш вазифасини бажариб беради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *