Фарҳодбек Собировни табриклаймиз!

Бугун оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фарҳодбек Собиров таваллуд кунини нишонламоқда.

Фарҳодбек Собиров 1997 йил 10 сентябрь куни туғилган. Полвонимиз ўзининг илк муваффақиятини 2014 йил Нанкинда ўтказилган ўсмирлар Олимпия ўйинларида қўлга киритган. Собиров ушбу мусобақада делегациямиз ҳисобига кумуш медални тақдим қилган эди. Шундан сўнг 2016 ва 2017 йиллар ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2016 йил катталар ўртасида Осиё чемпиони бўлди. -94 кг вазн тоифасида қатнашадиган Фарҳодбек 2017 йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида даст кўтариш машқида кумуш медални қўлга киритган. 2018 йил олган оғир жароҳатидан сўнг Собиров яна катта спортга қайтди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Фарҳодбек Собировни бугунги айём билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *