Фарҳод олтин, Нуриддин кумуш медалга сазовор бўлди!

Бугун Тбилиси шаҳрида ташкил этилган пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги Жаҳон кубогининг 3-кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, -88 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Фарҳод Умрзақов 205 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари, -107 кг вазн тоифасида беллашувларда иштирок этган яна бир спортчимиз Нуриддин Давлатов 215 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчимиз Рўза Қўзиева 110 кг оғирликни бўйсундирган ҳолда олтин мелни қўлга киритган эди.

Эртага спортчиларимиз жамоавий беллашувларда иштирок этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *