Феруз Сайидов – Токио-2020 Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Бундан бироз аввал пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруз Сайидов финалда қўшни қозоғистонлик Темиржан Даулетга қарши ўз баҳсини якунлади.

Қизиқарли ва муросасиз кечган курашда Сайидов иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Феруз Сайидов Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган эди.

Ушбу натижадан сўнг делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 9 тага етди: 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *