Флойд Мейвезер қайтмоқда! Рақиб ва жанг санаси ҳам маълум бўлди

Профессионал бокснинг 5 вазн тоифаси собиқ чемпиони  Флойд Мейвезер (50-0) 20 февраль куни ўзининг навбатдаги кўргазмали жангини ўтказади. Унга блогер Логан Пол (0-1) рақиблик қилади. Бу ҳақда Мейвезер ва Пол ўзларининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида маълум қилди. Жанг қаерда бўлиши ҳали маълум эмас.

Логан Пол Youtube тармоғида 22 миллиондан ортиқ кузатувчига эга. У ҳозирга қадар бир маротаба профессионал боксда кўргазмали жангда иштирок этган. 2019 йилнинг ноябрь ойида Пол бошқа бир  блогер KSI номи билан машҳур бўлган Олажиде Уильямс Олатунжи билан жанг қилиб, очколар ҳисобида мағлуб бўлганди.

Флойд Мейвезер эса 2018 йилнинг декабрь ойида япониялик кикбоксингчи Теншин Насукавага қарши ўзига хос шоу жангида бокс йўналишидаги жангда иштирок этиб, рақибини нокаутга учратган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *