Францияда ўзбек Пара атлетикаси тарихида янги саҳифа очилган эди…

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати юртимиз Паралимпия тарихига оид қизиқарли маълумотларни тақдим этишда давом этади.

2013 йил Франциянинг Лион шаҳрида бўлиб ўтган Пара атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўзбек паралимпиячилари тарихида янги саҳифа очиб берди. Аниқроғи, ўша мусобақада узунликка сакраш бўйича беллашувларда қатнашган Дониёр Салиев Ўзбекистон тарихида илк бор кумуш медални қўлга киритган биринчи пара атлетикачига айланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *