Франция ўз майдонида мағлубиятга учради

Ўртоқлик учрашувлари доирасида амалдаги жаҳон чемпиони Франция терма жамоаси ўз майдонида Финландияни қабул қилди. Ўйин кутилганидек, мезбонларнинг устунлиги билан бошланди. Ўйиннинг 28 дақиқасида Маркус Форсс ҳимоячилар хатосидан сўнг, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол қилди. Уч дақиқадан кейин Онна Валакари жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, чиройли гол муаллифи бўлди. Французлар тайм сўнггигача бир қанча ҳужум ташкил қилди, бироқ меҳмонлар дарвозасини ишғол қила олмади.

Иккинчи таймда Дидье Дешам ўйинга янги кучларни ташлади, бироқ Антони Марсьяль ва Антуан Гризманн вужудга келган имкониятлардан унумли фойдалана олмади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *