Футбол маҳорат мактабларига 2020/2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 9 июндаги “2020/2021 ўқув йилида футбол маҳорат мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Андижон вилояти футбол маҳорат мактабига 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари бошланди.

Aндижон вилояти футбол маҳорат мактабига 2020/2021 ўқув йили учун вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан 247 нафар номзод ҳужжат топширган. Шунингдек, қабул жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи таркибидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Ҳудудларни спортга ихтисослаштириш ва ўйин турларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ж.Ҳасанов ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти маслаҳатчиси Р.Зикрияев иштирок этишмоқда. Бугун улар футбол маҳорат мактабига ташриф буюрди ҳамда комиссия аъзолари ва тренерлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бундан ташқари, Андижон вилояти футбол маҳорат мактабига 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларининг очилиш маросими ҳам ташкил этилди.

Андижон вилояти футбол маҳорат мактабига 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари Ўзбекистон Республикасига коронавирусни кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда. Яъни, қабул имтиҳонлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳудудларда белгиланган нормаларга мувофиқ вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари талаблари асосида олиб борилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *