Хабаровскдаги боши берк кўча: ҳокимият билан музокара плацдарми пайдо бўлгандек, лекин унга чиқадиган одам йўқ

Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги можародан чиқиш йўлини ҳокимият ҳам, намойишчиларнинг ўзлари ҳам кўрсатолмаяпти, деб ёзади Михаил Шевчук.

Шаҳарликлар Хабаровск ўлкаси губернатори вазифасини бажарётган Михаил Дегтярёвга қарши, улар ҳисбга олинган собиқ губернатор Сергей Фургални қўллаб-қувватлашмоқда.
Фото: Дмитрий Моргулис / ТАСС

Россия Тергов қўмитаси терговчилари ФХХ билан биргаликда Сергей Фургални қўлга олишганидан сўнг Хабаровск халқининг федерал марказга табиий равишда пайдо бўлган очиқдан очиқ қаршилиги йилнинг энг диққаттортар сиёсий воқеасига айланди. Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш ҳам иккинчи планга чекинди — бу ердаги натижа ва эҳтимолли эътирозлар ҳам олдиндан маълум эди, бироқ Хабаровкдаги «исён» тобора қизимоқда ва унинг нима билан тугаши ҳам номаълум.

Бундай тўқнашувга Россия илк марта дуч келиб турибди. Ғазабга минган аҳоли ҳудуд раҳбари истеъфосини талаб қилган пайтлар бўлган. Масалан, Калининградда 2009-2010 йилларнинг қишида ёки Ингушетияда 2018 йилда. Кремль ўшанда ён беришга мажбур бўлган: Калининград губернатори Георигий Боосни кейинги муддат сайлови номзодлари орасига қўшишмаган (ўшанда губернаторлар уч номзод орасидан тайинланарди), Ингушетияда эса президент маъмуриятида бир неча мансабдор лавозимидан айрилган, раҳбар Юнусбек Евкуров эса митинглардан сўнг истеъфога чиққан.

Бироқ, Москванинг ўз хоҳишига кўра кимнидир ишдан бўшатиш ҳуқуқи ҳеч қачон ҳеч ким томонидан сўроқ остига олинмаганди. Аксинча, бу ҳуқуқни номақбул губернаторнинг рақиблари доимо олқиш билан кутиб олишган. Юрий Лужков каби машҳур раҳбарларнинг истеъфоси ҳам ўз вақтида сўзсиз қабул қилинган. Узоқ Шарқнинг ўзига хос сиёсий хусусиятига қарамасдан, Александр Хорошавинни (2007-2015 йилларда Сахалинск области губернатори) ҳимоялаб ҳеч ким кўчага чиқмаган эди, 2018 йилда Приморье ўлкасида ҳукмрон партия учун муваффақиятсиз ўтаётган губернаторлик сайловларининг бекор қилиниши ҳам Кремль учун оғриқсиз якун топганди.

«Ўз губернаторлари»ни ҳимоя қилаётган хабаровскликлар ҳеч нарсага унашмаяпти — на коронавирус билан қўрқитишларига, на Жириновский томонидан айтилган Фургал ўзи кетмоқчи бўлиб юргани ҳақидаги «инсайд»ларга, на намойишлар хориждан туриб бошқарилаётгани ҳақидаги шамаларга. Митингларда борган сари ҳудудий нота янграмоқда — Москвага қарши шиорлар пайдо бўлган, Хабаровск ўлкаси байроғидан жуда кўп фойдаланилмоқда. Фургал номига ёғдирилаётган айбловлар ҳам уларни заррача ташвишлантираётгани йўқ, чунки ўлка ва шаҳар номига қўйилган Ерофей Хабаров ҳам ўз вақтида зиндонбанд қилинган.

Бироқ, сюжет қанчалик кўп айлантирилса, унинг якунини ўйлаб топиш мураккаблашиб бораверади — бу сериал яратувчиларнинг барчасига маълум муаммо. Янги можаронинг уникаллиги унинг якуни ҳам уникал бўлишини тақозо этади. Олдингиларининг барчаси у ёки бу даражада олий ҳокимият фойдасига ҳал бўлган — ҳудудий миқёсдаги қарама-қаршиликлар марказнинг яққол ёки кўринмас аралашуви билан ҳал қилинган. Марказ бир фигурани деярли шундай иккинчисига алмаштириб, жангни бошқараётган ҳакам сингари ўзининг обрўсини сақлаб келаётган эди.

Умуман, Кремлга йўналтирилган ҳар қандай норозилик (шартли равишда «Путин, ёрдам бер!» деб аталадиган) Кремлнинг фойдасига ишлаб келган. Одамлар нимаики нарсадан норози бўлишмасин, улар ҳимоя истаб президентга мурожаат қилишяптими, ташвишланмаса ҳам бўлади. Губернаторлар эса айрим истисноларни айтмаганда, Кремль учун маълум даражада доимо ишлатиладиган материал бўлиб келган.

Хабаровскдаги қарама-қаршиликлар нимага олиб келишини ҳеч бир томон охиригача англамаётгандек. Тактик мақсадлар митинг уюштираётганлар томонидан ҳам, ҳокимият томонидан ҳам аниқлаштириб олинган. Биринчи томон Сергей Фургални таъқиб қилишни бас қилиш ёки судни Москвадан Хабаровскка кўчиришни қаттиқ талаб қилиб туриб олган; янги губернатор в.б. Михаил Дегтярёвни ўта кескин қарши олишганидан, мақсадлар сирасига Дегтярёвга сайловларда максимум ноқлайлик яратиш, идеалда уни кетишга мажбур қилиш ҳам киритилган.

Ҳокимиятнинг биринчи галдаги вазифаси янада осон — янги сайловлар ўтказиш. Ҳудудда нима бўлганда ҳам янги бошлиқ пайдо бўлади, ҳокимият вертикали бузилмайди, намойишлар ўз-ўзидан сўрилиб кетади. Бу вазифа бажарса бўладиган кўринишга эга. Сайловлар ўтадиган кун, албатта, эълон қилинади, овоз бериш ҳам ўтказилади.

Бироқ, на у ва на бу вазифа можаро иштирокчилари аслида нимага эга бўлишни исташлари ҳақида тасаввур бера олмайди. Сергей Фургал оқланиши мумкин эмас, чунки бу ҳолатда Кремль аҳмоқона вазиятга тушиб қолади — унда бу машмашаларни бошлашга қандай зарурият бор эди? Боз устига, бу янги сайловларгача рўй бериши ва Фургалга иштирок этишга изн берилишига ишониш янада қийин. Ахир у аллақачон Путиннинг «ишончини йўқотган».

Ҳокимият сайловларни техник томондан ташкил этиб, ўзини ҳудудда фуқаролик тотувлигини топиш муаммосидан халос эта олмайди. Михаил Дегтярёв — уни формал равишда тайинлаган Путиннинг номзоди бўлмаса ҳам, Москва номзоди ҳисобланади ва қолган вақт ичида етарли вазнга эга бўлишига ишониш қийин. Боз устига, у ишни митинг қилаётганлар билан мулоқот қилишни рад этиб, жуда ёмон бошлади (ҳаттоки унинг бу ишидан ҳали ҳақиқий сайловларни унутмаган кўринган Валентина Матвиенко ҳам гина қилиб қўйди), умуман у сиёсат билан шуғуллангани эмас, «ишлагани» келганини айтиб, сайловчиларга эмас, кўпроқ Владимир Путинга ёқишга ҳаракат қилмоқда.

Одатга кўра, сайлов комиссияларига бюджетдан маош олувчиларни сафарбар этиш ҳисобига Хабаровск ўлкасида сайлов ўтказиш имконсизлиги эҳтимоли юқори. Потенциал рақиблар, айтайлик РФКПни Дегтяёрвдан кўра «пачақроқ» номзод қўйишга кўндириш керак бўлади, лекин ўша ҳолатда ҳам Усть-Илимскда бўлгани каби қарши овоз беришга дучор бўлиш мумкин. У ерда мэр сайловида ҳеч кимга нотаниш уй бекаси ғолиб чиққан. Бундай ҳолат бошқарувда тўлиқ инқироз келтириб чиқаради, бу аҳолининг ўзига зарар ҳамда янги норозиликлар циклини пайдо қилади.

Лекин асосийси, сайловлардан кейин нималар бўлиши. Ёш «варяг» ғалаба қозонган тақдирда ҳам унинг обрўси ўлкадаги элитани бўйсундириш, иккинчидан, аҳоли учун Фургалдан кўра яхшироқ губернатор бўлиш учун етармикан? Митинглар бўлиб ётибди ва одамлар учун нақд сиёсий тажрибага айланган, хабаровскликлар ўзларининг норозилигини узоқ вақт эслаб юришади. Унинг ҳар бир қадами найза билан кутиб олинса, ўлка умуман узоқ вақт хайрихоҳликни йўқотса, бошқа ҳудудлар ҳам Хабаровск амалиётидан фойдалана бошласа нима бўлади? Ҳозирча бу саволларга жавоб бериш ноаниқ муддатгача суриб қўйилган.

Принципиал тафовут шундаки, аҳоли мустақил губернатор истамоқда, ҳолбуки Кремль учун айнан мана шу шарт шаксиз бажариб бўлмайдиган ҳисобланади. Уларга «иккинчи Фургал» керак эмас, унда биринчисини олишга ҳожат йўқ эди. Бир вақтнинг ўзида хабаровскликлар ҳозирча вертикал принципининг ўзини шубҳа остига олишга ботинолмай туришибди. Уларнинг ўлкаси барибир дотацион ҳисобланади, ўзларининг тушунчасига кўра, губернаторлари қай даражада мустақил бўлиш кераклиги ҳам тушунарсиз, федерал марказ нуқтайи назаридан қай даражада (ва ким томонидан) бошқариладиган бўлиши ҳам аниқ эмаслиги каби, чунки мамлакатнинг нариги бошидаги ҳар бир аксиришни қўлда бошқариб ҳам бўлмайди.

Россия сиёсий тизимида бундай вазиятдан чиқиш йўллари кўзда тутилмаган. Норозилик бошқа барча жараён каби қандайдир ривожланиши керак: уни маълум муддатга бостириш мумкин, лекин ечилмаган можаро яна бўй кўрсатади ва янги даражага чиқади. Масалан, Москвада Болотная майдонидаги митинглар конвертланди, бироқ кейинчалик мухолифатнинг аввал муниципал, кейинчалик Москва шаҳар думаси сайловларидаги муваффақияти кўринишида намоён бўлди.

Бироқ Кремлга норозиликни қондириш ҳам мураккаб. Биринчидан, Кремль ҳеч қачон «террорчилар» билан музокара олиб бормайди, иккинчидан, бу ерда қондириладиган нарсанинг ўзи йўқ. Ягона у ёки бу даражада реал истак — суд жараёнини кўчириш, бироқ Сергей Фургални қўйиб юбориш режалаштирилмаётган бўлса, Москвага бундай қилишнинг асло кераги йўқ. Бу билан митинглар тўхтамайди, энг яхши ҳолатда улар суд биноси олдига кўчади! Чунки одамларга суднинг ўзи эмас, унинг хайрли якунланиши керак. Агар Фургални Хабаровскда судлашса, одамлар «Мана, ҳаммаси жойига тушди, энди тарқаламиз», дейишмаса керак ахир? Шиорларга қаралса, улар айни пайтда бутунлай олий ҳокимиятдан ҳам норози, ҳукм бунга суд тизимига эътирозларни ҳам қўшади.

Бошқа талаблар импульсив-ҳиссий характерларга эга. «Москва, кет!» — жуда баландпарвоз шиор, лекин у айнан қандай кетиши кераклигини ҳеч ким шакллантирмаган. Бу губернатор маҳаллий халқ ичидан бўлиши шартлиги, ваколатли вакилларни бекор қилиш, нолинчи йилларнинг ўрталаригача амалда бўлган, маҳаллий партиялар тузишга рухсат, президент эса губернаторларни ишончни йўқотгани учун ишдан ололмайдиган қоидаларга қайтиш кераклигини англатадими? Агар митинг уюштираётганлар шундай деб ўйлашса, буни ҳам юрак ютиб баён этиш керак, агар бошқа қоидалар ҳақида гап бораётган бўлса уларни ҳам тузиб, тақдим этиш керак.

Музокаралар анархиядан яхшироқ, албатта, лекин уни ким бошлайди? Бугун ҳар қандай сиёсий таклифлар априори инқилобга хос қабул қилинади, улар ҳақидаги биргина фиркнинг ўзи қўрқитади. Шу сабабли уларни айтадиган одам йўқ — норозилик намойишларида етакчи йўқ, агар алоқадорлигига ҳаттоки Кремль ҳам ишонмаётган Сергей Фургалнинг ўзини шунақа деб ҳисобланмаса, янги сайловларга ўзларининг янги номзоди ҳам йўқ. Агар етакчи бўлганида, Кремлга осонроқ бўлар эди, бундай етакчини беобрў қилиш ёки сотиб олиш мумкин эди, ҳозир эса қанчалик хоҳлашмасин қаерга зарба беришни билишмаяпти. Бундай вазиятда федерал марказда ўзи одатланиб қолган нарсани давом эттираверишдан бошқа илож йўқ — реалликка қанчалик мувофиқ келишига эътибор бермасдан, зирҳланган поезд каби ўзининг бюрократик амрларини бажаравериш. Бу зирҳланган поезднинг ортга юриши конструктив жиҳатдан назарда тутилмаган, ўлкага «Единая Россия» вакили қўйилмаётганининг ўзи ҳам етарли имтиёз ҳисобланади.

Можаро тарафларининг ҳар бири ўз йўналишидан ишончли тарзда боши берк кўча томон ҳаракатланмоқда. Бу ерда энди олий ҳакам бўлмайди, чунки ҳакам беихтиёр баррикадалардан бири томонга ўтиб қолган. Боши берк кўчада ўзаро қониқарсиз можаро спирал бўйича ривожланади, ҳар айланганида янада кенгайиб, атрофга сачраган ҳолда — ундан муносабатларнинг янги босқичига ўтиш кўринишида чиқиш йўлини топиш керак: бу ҳолатда марказ ва ҳудудлар ўртасида. Тўғри, бу муносабатлар локал эмас, умумроссия харакатерига эга бўлиши керак бўлади, шу сабабли узоқ кутишга тўғри келади. Мулоқотнинг бошланиши учун вазият буткул портлаш даражасига етмасдан кимдир қандайдир шартларни санаб, шакллантириши ҳам керак бўлади.

Ҳокимият билан музокара плацдарми пайдо бўлгандек, кўринишидан у аввалгиларига қараганда мустаҳкам кўринаётган бўлса-да, унга чиқадиган одам топилмаяпти. Гарчи ҳокимият ҳозирча кучга таянган сценарийни қўллашдан чўчиб тургандек кўринса-да, репрессив аппарат билан юзма-юз келиш қўрқинчли кўринмоқда. Лекин эртами-кечми, уни Хабаровск бўлмаса ҳам, бошқа жойда эгаллашга тўғри келади, аллақачонлар йўқ қилинган сиёсат нимадандир бошланиши ҳам керак-ку, ахир?

Қайд этиш жоизки, президент Путинда яқиндан бошлаб ностандарт вазиятларни парчалаш учун яна бир қизиқ қурол пайдо бўлди. Конституцияга яқинда киритилган ўзгартиришлар Россияда Москвадан туриб тўғридан тўғри бошқариладиган аллақандай «федерал ҳудудлар»ни яратиш имконини беради. Янгиликни эртами-кечми айнан Узоқ Шарқда қўллай бошлашса, бунинг ҳайрон қоларли жойи бўлмаса керак. Лекин бунинг оқибатларини кимдир зиммага олиши қийин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort