«Хабаровск бизга ҳам келади» – Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам намойишлар бошланди

1 август куни Россиянинг бир қатор йирик шаҳарларида ўтган ойда ҳибсга олинган Хабаровск губернатори Сергей Фургални қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган норозилик намойишларини қўллаб, бирдамлик митинглари бўлиб ўтди.

«ОВД-инфо» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш порталига кўра, Хабаровск аҳолисини қўллаб-қувватлаб ўтказилган бирдамлик митингларида 10дан ортиқ шаҳарда жами 55 киши ҳибсга олинган. Шулардан 21 нафари Санкт-Петербургда ва 13 нафари Москвада.

Москвада намойишчилар Новопушкинский хиёбонига тўпланган. Хиёбонни ўша заҳоти полиция ва Росгвардия ходимлари қуршаб олган ҳамда намойишчиларни ҳибсга ола бошлаган.

Ҳибсга олинганлардан бирининг «ОВД-инфо»га маълум қилишича, унга «юқори огоҳлантириш режими» жорий этилганида ўзини тутиш қоидаларига риоя қилмаслик моддаси бўйича иш қўзғатилган.

Намойишчилар Старий Арбат кўчаси бўйлаб юришга ҳаракат қилган, аммо полиция уларнинг йўлини тўсиб қўйган. Кечки пайт фаоллар Москва метрополитенидаги  поездлардан бирига «Хабаровск бизга ҳам келади» ёзувли плакатни илиб қўйишган.

Шанба куни Санкт-Петербург ва Краснодарда ҳам Хабаровскдаги намойишларни қўллаб ўтказилган бирдамлик митинглари ҳибсга олишлар билан якунланган.

Санкт-Петербургда намойишчилар Нева проспектида шарлар ва кабутар рамзи туширилган плакатларни кўтаришган (Россияда бугун «кабутарларга дон ташлаш» Хабаровскдаги намойишчиларни қўллаб-қувватлаш рамзига айланиб боряпти). Уларнинг ортидан полициячиларнинг ҳибсга олиш машинаси ҳаракатланган. Полиция овоз кучайтиргичда намойишчилардан тарқалишни талаб қилган.

Намойишчилар Грибоедов каналининг қирғоғига бурилганда, полициячилар Нева проспектига борадиган йўлни тўсиб қўйиб, уларни ҳибсга ола бошлаган.

Хабаровскдаги намойишчилар билан бирдамлик митинглари Қозон шаҳрида ҳам ўтказилган. «ОВД-инфо»га кўра, у ерда етти яшар боласи бор аёлни ҳам полиция бўлимига олиб кетишган. Хабаровскдаги намойишларни қўллаб ўтказилган бирдамлик митинглари Россиянинг Екатеринбург, Краснодар, Челябинск, Владивосток каби жами 15та шаҳрида бўлиб ўтган.

Шанба куни Хабаровскда намойишлар икки марта бўлиб ўтган. Ёмғир остида минглаб одамлар қатнашган биринчи намойиш пешинда бошланиб, вилоят маъмурияти биноси олдидаги митинг билан якунланган. Иккинчи намойиш кечки пайт бўлиб ўтган.

Хабаровскдаги боши берк кўча: ҳокимият билан музокара плацдарми пайдо бўлгандек, лекин унга чиқадиган одам йўқ

Фургал иши

Хабаровск ўлкасининг собиқ губернатори Сергей Фургал 9 июль куни ҳибсга олинганди. Тергов маълумотларига кўра, у 2004-2005 йилларда уч нафар тадбиркорни ўлдиришда айбланяпти.

16 июль куни Россия Тергов қўмитаси Фургалнинг иккита қотиллик ва қотилликка алоқадорлиги тўғрисида «рад этиб бўлмайдиган далиллар»ни эълон қилди. Фургалнинг ўзи эса айбловларни тан олмаган.

20 июль куни Россия президенти Владимир Путин Фургални ишдан бўшатган ва унинг ўрнига ЛДПРнинг яна бир аъзоси Михаил Дегтярёвни вақтинча ўлка губернатори этиб тайинлади. Аммо Хабаровск ўлкаси аҳолиси Михаил Дегтярёвни анча совуқ кутиб олди ва Фургални озод қилишни талаб қилиб, намойишларга чиқишда давом этиб келаяпти.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort