«Хайшэн» тайфуни: Японияда оммавий эвакуация, табиий офат Корея ва Приморьега ҳам зарба бериши мумкин

Японияда ҳукумат 200 мингдан ортиқ кишини қирғоқ ҳудудларидан эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берди. Мамлакатга «Хайшэн» супертайфуни ёпирилмоқда. Россиянинг Приморье ўлкаси ва Корея яриморолида ҳам табиий офатга тайёрланишмоқда.

Фото: EPA

Бир неча кундан буён Япониянинг жанубий ҳудудлари томон ҳаракатланаётган «Хайшэн» тўфони якшанба куни сезиларли даражада кучаймоқда. Айни вақтга келиб жанубий ороллар аҳолисининг бир қисми электр тармоғисиз қолган.

Айни вақтда Япониянинг жанубий префектураларидан бири Окинавага ёпирилган, душанба куни эса Жанубий Кореяга етиб боради.

«Хайшэн» супертайфун сифатида баҳоланмоқда – унинг марказида шамол тезлиги сониясига 80 метрга ёки соатига 290 километрга етмоқда.

Приморье ўлкасида «Хайшэн»ни душанба-сешанба кунларига кутишмоқда. Бу ҳудудда Фавқулодда вазият вазирлиги бўлинмалари шай ҳолатга келтирилган.

Япония ҳукумати фавқулодда йиғилиш чақирган, унда табиий офат оқибатларини бартараф этиш чоралари кўриб чиқилади.

Бу сўнгги ҳафта давомида Японияга ёпирилган иккинчи йирик тўфондир. Бир неча кун муқаддам бу ерда «Майсак» тўфони кузатилган, бу сўнгги бир неча йил ичидаги энг йирик табиат ҳодисасига айланганди.

«Майсак» туфайли Япониянинг арйрим ҳудудларида мактаблар ёпилди ва поездлар ҳаракати тўхтатилди. Юзлаб авиарейслар бекор қилинди.

«Майсак» Шимолий Кореяга ҳам таъсир қилди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, КХДРда ўнлаб кишилар табиий офат қурбонига айланган. Меҳнат партиясининг расмий газетасида қурбонлар сони аниқ келтирилмаган, аммо маҳаллий амалдорлар масъулиятсизликка йўл қўйганликда айбланган. Бу ходимларни жазо кутаётгани хабар қилинган.

«Одамларнинг ўлимида айбдор бўлганларга партиявий, маъмурий ва суд чораларини кўришга қарор қилинди», дейилади мақолада.

Майсак Жанубий Кореяга ҳам зарба берган – Пусан шаҳрида икки мингдан ортиқ киши кўчирилган.

«Хайшэн» эса супертайфун ҳисобланаётган бўлсада, нисбатан камроқ талафот кўрсатиши кутилмоқда. Япония метеорология агентлиги бу сафар хавфнинг юқори даражаси ҳақида эълон қилмаган.

Аммо оқибатлар ҳалокатли бўлиши ҳам мумкин. Синоптиклар биринчи навбатда сув тошқини юзага келишидан хавотирда. Агентлик раҳбари Йошихиси Накамото дарё бўйларида яшовчи аҳоли хавф остида қолган.

Тайфун кучли зарба бериши мумкин бўлган Гото шаҳри ва Нагасаки префектурасида яшовчи юз минглаб кишилар эвакуация қилиниши белгилаб олинган.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича аҳолининг бир қисми махсус тайёрланган бошпаналарга эмас, хавфсиз ҳудудлардаги меҳмонхоналарга бориб жойлашишни афзал кўрмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *