Халқаро велосипедчилар иттифоқининг 189-Конгресси онлайн тарзда бўлиб ўтди

Бугун Халқаро велосипедчилар иттифоқининг 189-Конгресси бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда бутун дунёдаги эпидемик вазият туфайли ушбу Конгресс онлайн ташкил қилинди. Жараён “UzreportTV” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди.

Онлайн Конгрессни Халқаро Олимпия Қўмитаси Президенти Томас Бах очиб берди. Сўнгра Халқаро велосипедчилар иттифоқи Президенти Давид Лапартьен велосипед спорти соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади.

Мазкур Конгрессда юртимиз номидан Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козимхўжа Ўринбойхўжаев ҳамда федерациянинг Халқаро алоқалар бўлим бошлиғи Фаридун Жалилов иштирок этишди.

Конгресс кун тартибида асосан, Ҳалқаро велосипедчилар иттифоқининг ўтган йиллардаги молиявий ҳисоб-китоблари, миллий федерацияларнинг аъзолик бадаллари, аҳлоқ комиссиясининг қарорлари кўриб чиқилди. Шунингдек, унинг таркибидан 2021 йил учун ажратиладиган бюджет масалалари ҳам ўрин олди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *