Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи машғулотларга қайтиш бўйича қўлланма чиқарди

Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи (UIPM) қатор давлатларда карантин талаблари юмшатила бошланганлиги муносабати билан спортчиларга машқлар ўтказишда ёрдам берадиган қўлланма чиқарди.

Биз учун энг асосийси спортчиларнинг саломатлигини таъминлаш ва COVID-19 тарқалишининг олдини олишдир. Буни таъминлаш учун UIPM барча миллий федерацияларга ҳокимият маҳаллий органларининг талаблари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўлланмаларига амал қилишни қатъиян тавсия этади. Бизнинг спортимиз – замонавий бешкураш кучли бўлиш ва турли даъватларга тайёр туришга ўргатди. Ҳар бир спортчининг гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этиш учун шахсий масъулияти бизга биргаликдаги фаолиятимиз хавфсизлигини таъминлаш, вақтинчалик қийинчиликларни енгиб ўтиш ва келгуси мавсумда мақсадларимизга эришишни таъминлашга ёрдам беради”, – дейди UIPM тиббиёт комиссиясининг раиси, шифокор Наталья Офицерова.

UIPM тавсиялари қиличбозлик учун бирорта ниқоб, қилич ёки қўлқоплар умумий бўлмаслигини таъминлашни кўзда тутади. Сузиш машқларида эса бир йўлакчада кўпи билан икки спортчи бўлиши тавсия қилинади. Отда юришда дубулға, қўлқоплар, жиловлар ёки узангиларни айрибошлашга йўл қўйилмайди. Шунингдек, лазерли югуриш машқлари пайтида пистолетлар спортчилар ўртасида бир-бирларига берилмаслиги керак. Қолаверса, атлетлар имкон қадар ижтимоий масофани сақлашга ҳаракат қилишлари зарур.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *