Халқаро каноэ федерацияси болалар учун Canoe Kids веб-саҳифасини очди

Айни дамда бутун дунёдаги эшкак эшувчилар сувга туша олишмаётганидан ҳафсаласи пир бўлмоқда. Сайёрамиздаги миллионлаб болалар эса яна каноэда эшкак эшишга рухсат бериладиган пайтни кутиб кун санашмоқда.

Уларга вақтларини мароқли ўтказишга ёрдам бериш мақсадида Халқаро каноэ федерацияси ва Буюк Британиянинг Каноэ федерацияси каноэ спортини яхши кўрадиган ёки шунчаки бу ҳақда кўпроқ билишни истайдиган болаларга бағишланган Canoe Kids веб-саҳифани очди.

Canoe Kids бу ҳар қандай ёшдаги болалар учун машғулотларни таклиф қилади: қаламчалар ва рангтасвир китобларини олишни яхши кўрадиган болалардан тортиб, зериккан мактаб ўқувчиларига қадар. Улар учун бу ерда пойга пабини лойиҳалаш ёки қизиқарли викториналар мавжуд.

Canoe Kids’да Халқаро каноэ федерацияси доирасидаги барча қоидалар ва янгиликлар мавжуд. Шунинг учун болалар сувга қайтганларида, каноэда эшкак эшиш бўйича янги спорт турлари ҳақида билиб олишлари мумкин. Бу улар учун ажойиб имконият деса бўлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *