Халқаро каноэ федерацияси жорий йилги мусобақалар тақвимига қандай ўзгартиришлар киритди?

Халқаро каноэ федерацияси (ICF) 2020 йилнинг сентябрь ойигача режалаштирилган барча мусобақалар қолдирилиши ёки умуман бекор қилинишини расман тасдиқлади.

Агар пандемия билан боғлиқ вазият яхшиланса, жорий йил охиригача бир нечта халқро мусобақалар ўтказилиши ҳам мумкин. Бунда барча миллий федерациялар ўз спортчиларини мусобақага юбориши ва спортчилар беллашувлардан олдин етарли тайёргарликка эга бўлиши керак. Шунингдек, мусобақа учун йўл харажатлари иштирокчилар учун қулай бўлиши керак.

ICF 1000 дан ортиқ спортчи иштирокида ўтказилган сўровнома натижаларини кўриб чиқди. Уларнинг аксарияти ҳар қандай шароитда ҳам мусобақаларда иштирок этиш истагини билдирган. Аммо, ICF учун спортчиларнинг саломатлиги доимо биринчи ўринда туради.

ICF жорий йил сентябрь ойида каноэда эшкак эшиш ҳамда слалом бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари, шунингдек, июль ойи бошларида Любляне ва Сегеде шаҳарларида ўтказилиши керак бўлган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатларини ҳам бошқа муддатга кўчирди. Ушбу мусобақаларнинг қачон ўтказилиш масаласи май ойи охирида кўриб чиқилади.

Каноэ-слалом бўйича Пау (Франция) ва Прагада (Чехия) ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон кубоги тахминан октябрь ёки ноябрь ойларида ўтказилиши мумкин. Жаҳон кубоги финал босқичи ва олимпия ўйинларига киритилмаган масофалар бўйича ўтказилиши керак бўлган Маркклебергдаги (Германия) Жаҳон чемпионати ҳам сентябрь-октябрь ойларига кўчирилди.

Сентябрда Португалия мезбонлик қиладиган очиқ сувдаги 2020 йилги Жаҳон чемпионати санаси ҳозирча ўзгармаган. Канополо бўйича Римда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати эса 2021 йилнинг апрель ойига кўчирилди.

Ижроия қўмита июнь охирида яна йиғилиб, Конгресс ва шу йил охирига режалаштирилган қолган мусобақаларнинг ҳолати тўғрисида якуний қарор қабул қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *