Халқаро ногиронлар аравачасидаги баскетбол федерацияси WADA билан ҳамкорликда ўз антидопинг қоидаларини ишлаб чиқмоқда

Халқаро ногиронлар аравачасидаги баскетбол федерацияси (IWBF) Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Кодексига мувофиқликни текшириш бўйича ишларни ижобий якунлади.

Жумладан, IWBF бош директори Норберт Кучер қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Мен шу ўринда аравачадаги баскетболни тоза спорт тури бўлишида WADA’нинг талабини ҳамда бизнинг мажбуриятимизни бажаришда ҳамкорлик қилган ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган миллий ташкилотларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, бизга катта тажриба ва ресурсларни тақдим этгани учун Халқаро баскетбол федерациясидан (FIBA) ҳам миннатдормиз”.

Таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда IWBF 2021 йилда кучга кирадиган янги Жаҳон антидопинг кодексига риоя қилинишини таъминлаш учун ўзининг антидопинг қоидалари устида иш олиб бормоқда. Шу мақсадда улар FIBA ҳамда WADA билан яқиндан ҳамкорликни давом эттиришади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *