Халқаро Олимпия қўмитасининг 136-сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтди

Халқаро Олимпия қўмитасининг 136-сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтди. Сессия давомида шу пайтгача танланган Олимпия ўйинларининг пойтахт шаҳарлари (ҳам қишки, ҳам ёзги), ташкилий қўмиталари мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик бўйича ўз ҳисоботларини ҳам топширдилар. Улар орасида кўпчиликнинг диққат-эътибори Токио-2020 ташкилий қўмитасининг чиқишига қаратилгани шубҳасиз.

Тадбирда ташкилий қўмита Бош котиби Тосиро Муто бу ҳақида фикрларини билдириб ўтди – Биз учун энг асосий масала коронавирусга қарши курашга чақирув чора-тадбирлари бўлиб турибди. Биз бу борада ҳукумат ва Токио шаҳри расмийлари, ташкилий қўмита раҳбарияти иштирокида муҳокама форматини ишлаб чиқамиз. Унинг доирасида миграцион назорат, транспортларда инфекция тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари, спортчи ва мухлислар яшаш жойлари, шунингдек, тиббий тизимни ташкил қилиш масалалари бош йўналишлар бўлади – деди.

Тосиро Мутонинг сўзларига кўра, ушбу гуруҳ фаолияти куз фаслидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июль – 9 август кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган Токио Олимпия ўйинлари коронавирус пандемияси сабаб келаси йилнинг 23 июль – 8 август саналарига қолдирилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *