
Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) ва Бутунжаҳон пара пауэрлифтинг федерацияси (WPPO) “Тинчликни мустаҳкамлаш – ўзаро англашув меморандуми” деб номланган тарихий битимни имзолади.
Унга кўра икки ташкилот турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлайди.
Ушбу шартнома ҳамкорликнинг учта асосий йўналишини ўз ичига олади: Рақобат, Таълим ва Антидопинг стратегияси.
Ушбу келишув орқали IWF ва WPPO тажриба ҳамда асосий билимларни алмашишга, иқтисодий самарадорликни ўрганишга, кучли ва тоза спорт учун биргаликда курашишга интилади.