Халқаро паралимпия қўмитаси “Классификациялашда гигиена ва инфекцияни назорат қилиш бўйича қўлланма” яратди

Халқаро Паралимпия Қўмитаси (IPC) баъзи мамлакатларда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилаётгани, параспорт мусобақаларининг қайтаётгани ва натижада спортчиларни классификациялаш муносабати билан “Классификациялаш бўйича гигиена ва инфекцияни назорат қилиш бўйича IPC қўлланмаси” тайёрлади.

IPC барча одамларнинг (шу жумладан спортчилар, таснифловчилар, қўллаб-қувватлаш ходимлари ва кўнгиллилар) соғлиғи муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. Шунинг учун ушбу қўлланма ҳар доим баъзи бир хавф мавжуд бўлиши шарти билан таснифни хавфсиз равишда қайта тиклашга қаратилган ва инфекция хавфини камайтирадиган усулларни тавсия қилади.

Ушбу ҳужжат ҳаракат аъзолари тизими шикастланган, кўриш ва ақлий заифлик билан боғлиқ касаллиги бор спортчиларни таснифлаш учун фойдаланилади.

Ушбу қўлланманинг мақсади таснифни ташкил этишда спорт тадбирлари ташкилотчилари ва манфаатдор томонларини (масалан, Халқаро Федерациялар, Миллий Паралимпия Қўмиталари, Маҳаллий Ташкилий Қўмиталар, Таснифлагичлар ва бошқалар) қўллаб-қувватлашдир.

Қўлланма IPC нинг тиббий ва таснифлаш бўлимлари томонидан IPC Тиббий қўмитаси ва Халқаро федерациялар, Миллий Паралимпия қўмиталари, таснифлагичлар ва спортчилар вакилларидан иборат кичик гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган.

Қўлланмада COVID-19 дан сақланиши тавсиялари, умумий гигиена ва инфекцияни назорат қилиш бўйича тавсиялар мавжуд. COVID -19 пандемияси билан боғлиқ вазият ўзгариши биланоқ, ҳужжат тегишли равишда қайта кўриб чиқилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort