Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти иштирокида кенгайтирилган конференция ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонснинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Бугун пойтахтимиздаги “HILTON” меҳмонхонасида ташриф дастури доирасида Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Муҳторхон Ташходжаев иштирокида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан расмий учрашув ўтказилди. Унда томонлар мамлакатимизда паралимпия ҳаракатига қаратилаётган юксак эътибор, халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Ўзбекистонда Паралимпия спорт турлари бўйича нуфузли мусобақаларни ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб боришди.

Шундан сўнг, “HILTON” меҳмонхонасида “Янги Ўзбекистонда – Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш” мавзусида кенгайтирилган конференция ўтказилди. Унда Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Муҳторхон Ташходжаев, ҳамкор ташкилотлар, паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Азиз Абдуҳакимов сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз томонларидан спортга, хусусан Паралимпия спортига қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик ҳақида гапириб, пара атлетларимиз эришаётган юқори натижалар ушбу юксак эътиборнинг яққол исботи эканини алоҳида таъкидлади. Эндрю Парсонс эса юртимизга келган илк кунидан бошлаб юртимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, айниқса замонавий спорт ареналари ва спортчиларга яратилган шароитлар ўзида илиқ таассурот қолдиргани ҳақида гапириб, Ўзбекистонда Паралимпия ҳаракатига давлат миқёсида эътибор қаратилаётгани яқин келажакда албатта ўз натажасини кўрсатишини айтди.

Халқаро Паралимпия қўмитаси президентининг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

tuzla escort http://www.heraklionescorts.com/ kurtköy escort pendik escort pendik escort kurtköy escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort istanbul escort istanbul bayan escort escort istanbul istanbul escort bayan escort bayan istanbul eskort sakarya escort ataköy escort avcılar escort avrupa yakası escort bakırköy escort beşiktaş escort beylikdüzü escort beyoğlu escort fatih escort halkalı escort mecidiyeköy escort sarıyer escort şişli escort taksim escort bakırköy escort şirinevler escort kids games