IPC “Токио-2020″га қадар Миллий Паралимпия қўмиталаридан спортчиларнинг асосий қисмини классификациядан ўтказиб олишни сўрамоқда

Халқаро Паралимпия қўмитаси “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинлари даврида 10 та спорт туридан классификация ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.

“Халқаро федерациялар (IF) ва “Токио-2020” ташкилий қўмитаси ўзаро кенг маслаҳатлашувлардан сўнг Халқаро Паралимпия Қўмитаси (IPC) Ижроия Кенгаши Токио Паралимпия ўйинларидаги ноль-классификация сиёсатини вақтинча тўхтатди.

Энди Токиодаги ўйинлардан олдин 10 та спорт туридан классификация ўтказиш бўйича тезкор тайёргарлик кўриб чиқилади. Ушбу қарор классификациядан ўтиши керак бўлган спортчилар сони ва ўйинлар олдидан классификациядан ўтиш имкониятлари билан боғлиқ ҳолда қабул қилинади.

Ушбу қарор Токио Паралимпия ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган бирон бир иштирокчининг классификация топшириш имконияти йўқлиги сабаб мусобақани ўтказиб юбормаслигини таъминлашга қаратилган.

Халқаро Паралимпия қўмитаси Миллий Паралимпия Қўмиталаридан (NPC) ҳозирги кунда ўтказилаётган халқаро мусобақалар орқали ўз спортчиларининг асосий қисмини классификациядан ўтказиб олишни сўрамоқда. Шундан сўнг IPC “Токио-2020”дан олдин классификациядан ўтадиган спортчилар сонини тасдиқлайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *