Халқаро Паралимпия қўмитаси яна бир мусобақани бекор қилди

Халқаро Паралимпия қўмитасининг қарорига биноан тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича Нидерландиянинг Ландграф шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Халқаро мусобақа коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинди.

Пара тоғ чанғиси бўйича мусобақалар жорий йилнинг 3-6 ноябрь кунлари, пара сноуборд бўйича эса 9-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган эди.

Пара тоғ чанғиси бўйича Ландграфда ўтказилиши керак бўлган 4 та йўналиш бўйича беллашувлар энди 17-20 ноябрь кунлари Австриянинг Рестерхёэ шаҳрида ўтказилади. Аммо пара сноуборд бўйича мусобақаларни кўчириш имконсиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *