Халқаро теннис федерацияси ва Халқаро Паралимпия қўмитаси Токио-2020 учун аравачадаги теннис бўйича янгиланган тизимни эълон қилди

Халқаро теннис федерацияси (ITF) ва Халқаро Паралимпия қўмитаси (ХПҚ) коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга қолдирилган Токио Паралимпия ўйинлари учун ушбу спорт тури бўйича саралаш босқичининг янги тизимини эълон қилди.

Унга кўра, Паралимпия ўйинларига йўлланма олувчи теннисчилар 2021 йилнинг 7 июнь кунидаги жаҳон рейтинги ҳолатига кўра саралаб олинади. Теннисчиларнинг иштироки билан боғлиқ аввалги талаблар эса сақланади. Яъни, Паралимпия ўйинларида 64 нафар теннисчи иштирок этади. Ҳар бир мамлакатдан кўпи билан 12 нафар (6 нафардан эркак ва аёл) теннисчи қатнашиши мумкин. Жуфтлик мусобақаларида 32, микст йўналишида эса 16 нафар теннисчи қатнашади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *