Халқаро турнир: 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза

Аввал хабар берганимиздек таэквондо ВТФ бўйича Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида илк бора онлайн тарзда спарринг техникаси бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ушбу нуфузли мусобақада 20 дан ортиқ мамлакатлардан иқтидорли таэквондочилар иштирок этишди. Турнирни бевосита ҳакамлар ҳар бир иштирокчи чиқишини диққат билан кузатиб боришди.

Мазкур халқаро онлайн мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рамиддин Маҳаматов кумуш, Санжар Эркинов эса бронза медалига эгалик қилган бўлса, қизлардан Умида Ҳасанова, Муаззамхон Миржалолова бронза медалини қўлга киритишди.

Шунингдек, 61 кг вазндаги онлайн баҳсларда қатнашган паратаэквондо терма жамоаси аъзоси Қудратилла Шоназаров олтин медаль соҳиби бўлди.

Энди спортчилар навбатдаги онлайн мусобақаларга тайёргарлик кўришади. Келаси турнир 16 август кунига белгиланган бўлиб, вакилларимиз пумсе баҳсларида ўз омадларини синаб кўришади.

Келаси турнирларда спортчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *