Хана Новотна мураббийларимиз учун семинар ўтказади

Халқаро сув спорти турлари федерацияси (FINA) ва Ўзбекистон сув спорти федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик давом этади. Унга кўра, 30 октябрь куни соат 15:00 да FINA эксперти, сувга сакраш йўналишининг техник қўмитаси аъзоси Хана Новотна ўзбекистонлик спортчи ва мураббийлар учун онлайн семинар ўтказади.

Таъкидлаш жоиз, бу чехиялик мутахассис билан дастлабки ҳамкорлик эмас. Жорий йилнинг февраль ойида Новотна хоним Тошкентга ташриф буюриб, ўз малакаси билан ўртоқлашган эди. Бу галги семинар эса “Сувга шўнғиш вақтида махсус жисмоний тайёргарлик» мавзусида ўтказилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *