Ханчжоу-2022 Осиё Пара ўйинлари учун спорт дастури эълон қилинди

Осиё Паралимпия Қўмитаси 2022 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган тўртинчи Пара Осиё Ўйинлари дастури 22 спорт туридан иборат бўлиши ҳақида хабар берди.

Уларнинг ўн тўққизтаси Париж-2024 Паралимпия ўйинлари дастуридан ҳам жой олган, қолган учта спорт тури Осиё минтақасида кенг тарқалган спорт турлари бўлиб, улар орасида жисмоний нуқсони бўлган одамлар ўйнайдиган «Го» стратегик тахтаси ўйини ҳам бор.

Таъкидлаш керакки, аъзо ташкилотлар Пара Осиё ўйинларининг расмий дастуридан ўрин олиши мумкин бўлган спорт турлари бўйича илк бор ўз аризалари билан мурожааат қилиш имкониятига эга бўлишди.
Қабул қилинган спорт турлари бўйича якуний қарор медаллар, спортчилар учун мўлжалланган шароитлар ва мавжуд имкониятларга қараб ташкилий қўмита билан биргаликда қабул қилинди.

Шу жумладан таэквондо ва пара каноэ усталари Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларида биринчи бор иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги Пара Осиё ўйинларида жами 18 спорт тури намойиш этилган эди.
2022 йилги Пара Осиё ўйинлари 2022 йилнинг 9-15 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.

Барча спорт турлари тўлиқ рўйхати

  1. Камондан ўқ отиш
  2. Енгил атлетика
  3. Бадминтон
  4. Бочча
  5. Каноэ
  6. Шахмат
  7. Велоспорт
  8. Голбол
  9. Го
  10. Дзюдо
  11. Боулз
  12. Пауэрлифтинг
  13. Эшкак эшиш
  14. Ўқ отиш
  15. Сузиш
  16. Стол теннис
  17. Таэквондо
  18. Волейбол
  19. Баскетбол
  20. Қиличбозлик
  21. Теннис
  22. Футбол (5 кишилик)