Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари учун синов мусобақалар бошланмоқда

Маълумки, ҳар бир йирик мусобақалар олдидан синов турнирлари ташкил этилади. Бу борада 2022 йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилалиган Осиё ўйинлари учун ҳам ана шундай мусобақалар бошланмоқда.

Шу ой бадминтон бўйича синов мусобақаси бўлиб ўтади. Беллашувлар 11-13 сентябрь кунлари ўтказилади, дея тасдиқлади Ўйинлар ташкилотчилари. Баҳсларга икки йил ўтиб ушбу дастур бўлиб ўтадиган Бингжианг гимназияси мезбонлик қилади.

Бу йил ташкилий қўмита Осиё ўйинларига бағишланган бир қатор тадбирларни ўтказишни режалаштирмоқда. Улар 17 сентябргача давом этади. Эслатиб ўтамиз, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари 10-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Осиё ўйинлари дастурига 40 та спорт турлари киритилган ва 10 000 дан ортиқ спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *