Ханчжоу-2022, Париж-2024: Федерация ва ассоциациялар раҳбарияти билан онлайн учрашув

Бугун ZOOM платформасида Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизни Токио-2020 Олимпиадаси, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш мавзусига бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар раҳбарияти иштирок этишди.

Тадбирни Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди ва 2021 йил бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажратилган бюджет; ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бўйича ташкил қилинадиган селекцион мусобақалар; терма жамоада мураббийлар штабини шакллантириш; ҳудудлардаги мураббийлар учун семинарлар ўтказиш; асосий жамоа учун маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш каби кун тартибидаги мавзулар юзасидан бирма бир фикр билдириб ўтди.

Ҳозир барча спорт турлари бўйича федерацияларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари бўйича тақдимотларини эшитмоқдамиз. Ўз навбатида, ҳукуматимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз. Режаларда кўрсатилган маблағлар деярли тўлиқлигича молиялаштириладиган бўлди. Буёғига энди ўз режамиз бўйича ишлашимиз керак. Ҳар бир спорт турида тажрибали мураббийларимиз бор ва улар узоқ йиллик тажрибалари асосида спортчиларимизни тайёрлашади. Ўзимизнинг тажрибали мураббийларимизда ҳам яхши методика бор. Насиб қилса, бу ҳақида ўқув-қўлланмалар чиқарамиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Тадбир якунида федерация ва ассоциациялар раҳбариятига кун тартибидаги масалалар, шунингдек, қилиниши зарур бўлган қўшимча чора-тадбирлар бўйича керакли тавсия ва топшириқлар бериб ўтилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *