Ханчжоу-2022 ташкилий қўмитаси танлов эълон қилди

Ханчжоу-2022 XIX Осиё ўйинларининг ташкилий қўмитаси мусобақаларга бағишланган болалар расмларининг танловини эълон қилди. Унинг мавзуси “Осиё ўйинлари нима?” бўлиб, у ёш рассомларнинг тасаввурлари ва ижодий салоҳиятларини намоён этишлари мақсадини кўзлайди.

Танлов икки ёш тоифалари: 6 ёшдан 8 ёшгача ва 9 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилади.

Мазкур лойиҳа болалар ва ўсмирлар ўртасида Осиё ўйинларини оммалаштиришга йўналтирилган. Унинг энг яхши иштирокчилари совғалар билан тақдирланади. Ҳар бир ёш тоифасидаги биринчи-учинчи ўринни эгаллаган бола ва ўсмирлар Фуян шаҳрида ўтказиладиган уч кунлик санъат кўргазмасига таклиф қилинадилар. Улар Осиё ўйинларининг объектлари билан ҳам танишади. Уларнинг расмлари XIX Осиё ўйинларига бағишланган китобда эълон қилинади.

Ханчжоу-2022 ташкилий қўмитаси ушбу танловни Хитой санъат академияси, «Metropolis Express», Ханчжоу кутубхонаси ва рассомлар уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *