Хожимат Эркинов финалда АГМКга гол урса, нишонлайдими?

Хабарингиз бор, 20 декабрь куни Наманганда Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Суперлига чемпиони “Пахтакор”га қарши майдонга тушади. Жорий мавсум икки жамоада ҳам ўйнашга улгурган ярим ҳимоячи Хожимат Эркинов финал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Финал олдидан кайфият аъло даражада. Яшириб ўтирмайман, бироз ҳаяжонланяпман, сабаби илк марта финалда ўйнайман. Аммо майдонга тушганингиздан кейин ҳаммаси унутилади, фақат ғалаба учун ўйнаймиз.  

“Пахтакор” ўтган йили ҳам кубок соҳибига айланган. Аммо финалда АГМКнинг ҳам имкониятларини паст баҳоламайман. Рақиб сафида ажойиб мураббий ва тажрибали футболчилар бор. Финалга чиққан жамоа кучсиз бўлмайди. Олмалиқлар сафидаги Абдураҳимов ва Григалашвилидан эҳтиёт бўлишимиз керак.

Гол урсам нишонлайманми? Менимча, йўқ. Собиқ жамоамга ҳурматим чексиз, чунки Қосимов менга ўз ўйинимни кўрсатиш учун имкон берган. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламан. Ишонинг, ажойиб ўйин бўлади”, -деди Эркинов сайтимизга берган интервьюсида. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *