
Бундеслига 5-туридан ўрин олган “Боруссия” – “Шальке-04” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда рақибига муносиб қаршилик кўрсатган меҳмонлар иккинчи таймда буткул имкониятни бой берди. “Боруссия” таркибида Махмуд Дауд, Эрлинг Холанд ва Матс Хуммельс гол уриб, “Асаларилар”нинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.
Бундеслига 5-тур24/10/2020, 21:303:0![]() | ||
Стадион: Signal Iduna Park 300 томошабинБош ҳакам: Felix Zwayer |