Холмурод ярим финалда биринчи бўлди!

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Япония пойтахти Токио шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё-Океания минтақавий саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун PR1м1x классида иштирок этаётган ҳамюртимиз Холмурод Эгамбердиев мусобақанинг ярим финалида баҳс олиб борди. Қувонарлиси, спортчимиз Таиланд, Ҳиндистон, Шри Ланка вакилларига қарши ўтган ярим финалда 13.37 дақиқа кўрсатгич билан 1-ўринни қайд этди.

Энди Холмурод эртага ҳал қилувчи финал баҳсида кураш олиб боради. Ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *