Хоразмдаги спорт мактаблари ҳам вақтинчалик шифохоналарга айлантирилди

Мамлакатимизда COVID-19 пандемиясига қарши курашиш мақсадида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жойларда касалларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш мақсадида ташхислаш ва саралаш тақсимот пунктлари очилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари иншоотлари ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун махсус марказларга айлантирилмоқда.

Шу кунга қадар Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг 4 та спорт залида 718 ўринли, Хива шаҳридаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг кураш залида 132 нафар коронавирус ташхиси қўйилган беморларни қабул қилиши учун мослаштирилмоқда.

Мазкур вақтинчалик шифохоналарда беморлар шифокорлар назоратида бўлиб, тегишли муолажалар олишади. Ишончимиз комилки, биз биргаликда коронавирус инфекциясини енгамиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *