Хорижий тренерлар фаолияти муҳокама қилинди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ва Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирокида Эксперт комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоиз, жараённи Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳам кузатиб борди.

Дастлаб, йиғилишда спорт турлари бўйича федерация ва ассоциация раҳбарларининг терма жамоаларимизни нуфузли халқаро мусобақаларга тайёрлаш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш юзасидан ҳисоботлари тингланди. Унга кўра, фаолияти самарали кечаётган хорижлик мутахассислар билан ўзаро ҳамкорликни камида яна бир йилга узайтириш (чунки Токио-2020 Олимпия ўйинлари келгуси йилнинг июль-август ойларида ўтказилади), аксинча фаолияти кутилган даражада самара бермаётган хорижлик мутахассислар билан ўзаро ҳамкорликни давом эттириш масаласини қайта кўриб чиқиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида карантин даврида терма жамоа аъзоларининг ҳолати ва уларнинг бу даврда ўз спорт формаларини ушлаб туриши бўйича муҳим масалалар муҳокама этилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *