Хорхе Морено: Пара пауэрлифтинг бўйича лицензион мусобақалар қулай саналарга белгиланади

Халқаро Паралимпия қўмитасининг пара пауэрлифтинг бўйича раҳбари Хорхе Морено миллий паралимпия қўмиталарига мурожаат қилди.

“Ҳурматли миллий паралимпия қўмиталари, биз 2020 йил 10 мартдан олдинги ўзгаришлар ва Халқаро Паралимпия қўмитасининг (ХПҚ) коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида мунтазам янгилаб бораётган маълумотлари ҳақида ёзишда давом этяпмиз.

Маълумки, мавжуд вазият ва воқеалар ортидан юзага келган таъқиқ ҳамда чекловлар туфайли, афсуски Богота ва Дубайда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги беллашувларини жорий 2020 йилда ортиқ кечиктиришни имкони бўлмади ва шу боис ушбу мусобақалар бекор қилинди. Шунинг учун Бутунжаҳон пара пауэрлифтинг федерацияси ва Халқаро Паралимпия қўмитаси ўзаро келишган ҳолда, юқоридаги икки мусобақада иштирок этувчиларнинг якуний рўйхатига киритилган барча спортчилар Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг 2020 йил 1 январдан 23 апрелгача рухсат берилган битта мусобақасида қатнашиш учун мезонларга жавоб бериши керак.

ХПҚ Токио-2020 Паралимпия ўйинлари 2021 йил 24 августдан 5 сентябргача ўтказилишини тасдиқлади. Яқин вақт ичида ХПҚ ушбу саналар бўйича янги ўйинларга мувофиқ малака мезонларини эълон қилади. Уларда спортчилар учун янгиланган танлов мезонлари ва уларнинг Паралимпия рейтингини ошириш муддати, Халқаро малака стандарти олиш, шунингдек ўйинларга икки томонлама таклифларни тарқатиш жараёни тўғрисида батафсил маълумотлар мавжуд бўлади.

Ушбу янгиланган мезонларга мувофиқ, Бутунжаҳон пара пауэрлифтинг федерацияси ташкилий қўмита билан мунтазам алоқада бўлади ва Токио-2020 га саралаш мусобақалари ҳисобланган Жаҳон кубоги ҳамда 2021 йилги жаҳон чемпионати беллашувларини энг қулай саналарга белгилаш бўйича иш олиб боради.

Биз вазият ўзгариши биланоқ, янгиликларни сизга етказамиз.

Сабрингиз ва тушунганингиз учун раҳмат”.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *