ХОҚ: Олимпиада ҳар қандай ҳолатда ҳам бўлади

Халқаро Олимпия қўмитаси вице-президенти Жон Коутснинг маълум қилишича, Токио Олимпиадаси белгилаган вақтда бўлиб ўтади.

«Олимпия ўйинлари ҳар қандай ҳолатда ҳам келаси йилнинг 23 июль куни бўлиб ўтади. Ҳозирда ташкилотнинг асосий мақсади: мусобақа бўлиб ўтадиган вақтга қадар барча зарурий шароитларни яратиш. Сабаби келаси йилнинг ёзида баъзи мамлакатлар вирусни жиловлай олишади, баъзилари эса йўқ. Олимпиадага эса бутун ер шаридан спортчилар иштирок этади»,-деди Халқаро Олимпия қўмитаси вице-президенти Жон Коутс.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари келаси йилнинг 23 июль куни бошланиши лозим.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *