Хўжалик юритувчи субъект ва корхоналарда янги лавозим жорий этилади

Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожланишдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилинади.

Президентнинг “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожланишдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Хўжалик юритувчи субъект ва корхоналарда инновацияларни жорий қилиш масалалари бўйича раҳбар ўринбосари лавозимини ҳамда Инновацияларни жорий этиш тузилмаларини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурига кўра, бунда инновацияларни жорий қилиш масалалари бўйича раҳбар ўринбосари лавозими ҳамда инновацион фаолиятни ривожлантиришга масъул бўлинмага номзодларни танлаш ва тасдиқлаш, инновацияларни жорий қилиш масалалари бўйича раҳбар ўринбосарлари ҳамда инновацион фаолиятни ривожлантиришга масъул бўлинмани йил якунлари бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот киритиб боришни таъминлаш кўзда тутилган.

Бажариш муддатлари – 2020 йил октябрь ва 2020 йил декабрь. Масъул ижрочилар – Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, тасарруфида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *