Чавандозимиз Европада кучлилар қаторидан жой олди

Якунига етган ҳафта Испаниянинг Барселона шаҳрида от спорти бўйича нуфузли мусобақалардан бири бўлиб ўтди. Гран-при таснифига кирувчи CSI2 турнирида ҳамюртимиз 16 ёшли Абдураҳмон Абдуллаев ҳам иштирок этиб, кучли тўртликка кирди. Мусобақа конкур йўналишида 145 см тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича ўтказилди.

Асосан Европанинг сара чавандозлари жам бўлган мусобақада «Dukato m» лақабли тулпорда қатнашган ёш чавандозимиз ҳам муносиб иштирок этди. Таъкидлаш жоиз, карантин талаблари юмшатилгач ўтказилаётган бундай мусобақалар спортчиларимиз учун улкан тажриба мактаби бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, ушбу натижа билан спортчимиз ташкилотчилар томонидан 2540 евро миқдорида пул мукофотига ҳам эга бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *