Чавандозимиз Латвиядаги турнирда ғалаба қозонди

3-6 сентябрь кунлари Латвия пойтахти Рига шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича “FEI CSI2*-W” турнири бўлиб ўтди. Эътиборлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев 50 нафарга яқин чавандозлар орасида муносиб иштирок этди.

Абдураҳмон “CAMERLANE” тулпорида тўртинчи ўринни қайд этган бўлса, “FOR FAN” лақабли оти омадли келиб, ҳамюртимиз унда энг яхши натижани кўрсатди – 38.58. Шу тариқа, соврин жамғармаси 4000 еврони ташкил қилувчи турнирда вакилимиз 1400 евро миқдорида пул мукофотига ҳам эга бўлди.

“FEI CSI2*-W”, Рига. Конкур.
1. Абдураҳмон Абдуллаев (Ўзбекистон, “FOR FAN”) – 38.58 сония
2. Матас Петратис (Литва, “HEINKENEN”) – 40.11
3. Урмас Раг (Эстония, “VENTISETTE”) – 40.76

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *