«Чаньчунь Ятай» Самвел Бабаянни бош мураббийликдан истеъфога чиқарди

Фото: Tribuna.uz

Хитойнинг «Чаньчунь Ятай» клуби ўзбекистонлик мураббий Самвел Бабаянни истеъфога чиқарганлигини эълон қилди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи 2019 йил якунида «Чаньчунь Ятай» бош мураббийи сифатида иш бошлаган эди. 

Бабаян бошқарувидаги клуб уч гуруҳга 6 жамоадан бўлиниб ўтказилаётган Хитой 1-лигаси «С» гуруҳида 7 ўйиндан кейин 14 очко билан 2-ўринда бораётган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *