
Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган “Краснодар” – “Челси” учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Каллум Хадсон-Одои ҳисобни очган бўлса, Тимо Вернер пенальтидан иккинчи голни киритди. Орадан бироз вақт ўтиб, 79-дақиқада Ҳаким Зиеш аниқ зарбаси билан рақиб посбонини яна бир бор ранжитди. Шунингдек, асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Кристиан Пулишич гол уриб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.