“Челси” ўз уйида “Краснодар”ни енга олмади

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган “Челси” – “Краснодар” учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишди. 

Дастлаб, 24-дақиқада Кабелла ҳисобни очди ва “Краснодар” олдинга чиқиб олди. Бир неча дақиқадан сўнг, Жоржиньо пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклади. 

Шу тариқа, “аристократлар” гуруҳ босқичи якунларига кўра, 14 очко билан биринчи ўринни нақд қилди. Рус клуби 5 очко тўплаган ҳолда, 3-поғонани эгаллаб, Европа Лигаси плей-оффига йўлланма олди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *