Чемпионликкача 2 ўйин: Яхшибоев машғулотларга киришди(фото)

Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган “Шахтёр” клуби Беларусь Олий лигаси 29-тур учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.

Солигорскликлар турнир жадвалининг 8-поғонасини банд этган “Рух” Брест клуби майдонига сафар қилади. Ушбу беллашув олдидан легионеримиз Жасур Яхшибоев ҳам машғулотларга киришди. Унда тўпурарлар пойгасида, жамоасига турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олиш учун 2 та ўйин қолди. “Шахтёр” биринчи поғонадаги БАТЭдан 1 очко кам жамғарган.

“Рух” Брест – “Шахтёр” Солигорск учрашуви 22 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

IMG_20201119_212328

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *