Чемпион Аҳмадалиев, даъвогар Абдуқаҳҳоров – IBF’нинг янгиланган рейтингидаги ўзбеклар

Халқаро бокс федерацияси (IBF) кеча профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Olamsport.com нашри хабар бермоқда.

Ушбу рейтингдан ўзбекистонлик уч нафар боксчи ўрин олган. Эълон қилинган рейтингда ўзбекистонлик боксчиларнинг ўрни ўзгаришсиз қолган.

Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек WBA йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев олтинчи ўринда қолган. Ушбу вазнда чемпионлик камари Жош Тейлорга тегишли.

Ярим ўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса аввалгидек 1-поғонадан жой олган. У мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари учун асосий даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда IBF камари Эррол Спенсга тегишли. Қудратилло Абдуқаҳҳоров 10 октябрь куни АҚШда россиялик Сергей Липинесга қарши вақтинчалик IBF чемпиони бўлиш учун рингга кўтарилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *