Шахматчиларимиз On-line блиц турнирида маҳоратларини намойиш қилишади

Ўзбекистон Шахмат федерацияси томонидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациялари билан ҳамкорликда соврин жамғармаси 25 000 000 сўмни ташкил этадиган онлайн блиц турнири ўтказилади.

Турнир chess.com платформаси орқали жорий йилнинг 30 (саралаш босқичи) – 31(финал босқичи) август кунлари ташкил этилади.

Вақт назорати ҳар бир иштирокчига ўйин сўнггигача 3 дақиқа ва ҳар бир юришдан сўнг 2 сония қўшиб борилади. Финал босқичи иштирокчилари ZOOM дастурини ўрнатиш ҳамда веб камера соз ҳолатда бўлиш мажбуриятини олади. Шунингдек, икки қурилмада ҳам овоз қабул қилиш функциялари доимий ёқилган бўлиши шарт.

Турнирда chess.com сайтида ўз профилига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари иштирок этади. Финал босқичида 10 нафар саралаш босқичи ғолиблари ҳамда Ўзбекистон Шахмат федерацияси аъзолари ҳисобланган халқаро гроссмейстер ва халқаро даражадаги спорт усталари иштирок этади.

Ҳар бир иштирокчи ушбу турнир низомига, ФИДЕнинг қоидаларига ҳамда Chess.com сайтининг ҳалол ўйин қоидаларига амал қилиши шарт.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *